Мигрантлар сонининг тез ортиб бораётгани муносабати билан Италиянинг Лампедуза ороли ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Орол Мерининг сўзларига кўра, орол “қаттиқ стресс” остида. Унинг аҳолиси қочқинларга мустақил равишда ёрдам беришга ҳаракат қилишган, аммо уларнинг оқими тўхтамагач, маҳаллий аҳолининг кучи етмай қолган. Улар расмийлардан зудлик билан бунга ечим топишни талаб қилмоқдалар.
Бир кун аввал оролга 5 мингдан ортиқ муҳожир келган. Бу Лампедуза аҳолиси билан деярли тенг миқдорда. Бундай вазиятда Италия Қизил Хоч ташкилоти гуманитар инқирозни эълон қилди.