АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйич...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича Ўзбекистоннинг олтин кузи учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади, фақат чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат 13-18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво 25-30 даража гача исийди.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16-17 сентябрь кунлари бироз ёмғир ёғиши мумикин.

Пойтахтда: 15-17 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 15-17 даража, кундуз кунлари 27-29  даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар