Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори эълон қилинди.
Қарор билан 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.


Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.
Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.
Аҳоли учун нарх ўзгаришсиз қолди.
Шунингдек, қарорга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида:
➖Ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналари табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганини қатъий назорат қилиб борилади;
➖ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади;
➖табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилади.





