1

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган чекловлар бекор қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 16.09.2023, 12:55
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган чекловлар бекор қилинди

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларига қўйилган валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда бугунги матбуот анжуманида МБ раиси Мамаризо Нурмуродов матбуот анжуманида маълум қилди.

Бир муддат аввал Марказий банк 18 сентябрдан бошлаб тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтираётгани маълум қилинганди. 

Унга кўра, Марказий банкнинг талаби билан хўжалик юритувчи субъектлар валюта операцияларини фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда амалга ошира олиши белгиланганди. Тадбиркорлар хорижий валюта сотиб олиш учун банкнинг тегишли тузилмасидан ижобий хулоса олиши керак эди. Банклар янги талабларни бажармаган тақдирда валюта биржасидаги иштироки чеклаб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Энди эса банкларга 15 сентябрда қабул қилинган қарорни ижросиз қолдириш лозимлиги билдирилди. 

“Жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади. Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган.

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди",- деган Марказий банк бошқарув раиси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1