Бугун Тошкент шаҳрида "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан экологик акция ўтказилди.

Акция доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларни чиқиндидан тозалаш ва атроф-муҳитни тоза сақлаш бўйича турли тадбирлар ташкил этилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» стадиони ёнидаги истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда «UzPlogging» эко-марафони, чиқиндиларни саралаш, интерактив «Clean games» ўйинлари бўлиб ўтди.

“Бутунжаҳон тозалик куни 2008 йил Эстонияда кўнгиллилар иштирокида бошланган. Кўнгиллилар еғилиб, кўчадаги чиқиндиларни еғишган. Кейинчалик бу катта тадбирга айланиб, Экология вазирлиги (айни дам Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги) ҳам 2019 йилдан фаол иштирок этиб келмоқда. Ўткан йилги тадбирда ҳам 100 мингга яқин кўнгиллилар иштирок этди.
Бу Тадбирни ўтказишдан мақсад аҳолининг экологик маданиятини ошириш.
Ҳозир чиқинди еғиш майдончаларида 5-6 ҳил контенерлар бор, у ерда пластик, шиша, қоғоз ва умумий чиқиндилар учун жойлар ажратилган. Шундан сўнг чиқиндилар полигнларга юборилади ва қайта ишланади. 2022 йилни оладиган бўлсак, қайта ишлашимиз 32,4 % ташкил этмоқда", - Қурбонов Элмурод Экологгия вазирлиги бош мутахассиси.

Маълумот учун, тадбирнинг иккинчи қисми бугун «Анҳор-Локомотив» боғида бўлиб ўтади, унда экологик тоза ва қайта ишланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда экологик мавзуларда расмлар танлови ташкил этилиб, ғолибларга сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Тадбир сўнгида «Анҳор-Локомотив» боғида эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам ўрин олган.







