АсосийЖАМИЯТ

Оқолтинда "Тошкент-Термиз" йўналиши вақтинча ёпилди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлин...

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 10 кмда жойлашган зовур кўпригининг "Тошкент-Жиззах" йўналишидаги қисмида 5 та балкаларида синиш юзага келган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар бермоқда



Хабарда айтилишича, ушбу носозликлар бартараф этилгунга қадар, «Тошкент-Термиз» йўналишидаги барча транспорт воситалари ҳаракати чекланиб, ушбу йўналишдаги барча транспорт воситалари ҳаракати М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 103-152 км. (жами 49 км) ва А-376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 219-237 км. (жами 18 км) орқали ҳаракат вақтинча ташкил этилади. Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган.
 

 

 

    Бошқа янгиликлар