1

Эрдўғон: "Айрим кучлар Туркия-Америка муносабатларини чигаллаштиришдан манфаатдор"

ДУНЁ 18.09.2023, 12:19
Эрдўғон: "Айрим кучлар Туркия-Америка муносабатларини чигаллаштиришдан манфаатдор"

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нью-Йоркда (АҚШ) Турк Америка Миллий Қўмитаси томонидан уюштирилган кечки овқатда нутқ сўзлади.

“Бугун мусулмонларни нишонга олган ҳужумлар эртага тили, маданияти ва эътиқоди турли гуруҳларни нишонга олиши эҳтимоли юқори. Агар исломофобиянинг олди олинмаса, жиноятчилар баттар бепарво бўлиб қолади”, — деди у.

Президент фикр эркинлиги ниқоби остида 2 миллиард мусулмоннинг зиёратгоҳларига тажовуз қилиш қонунийлаштирилганига ҳеч қачон рози бўлмаслигини айтди.

Эрдўғон нутқида Туркия-Америка муносабатлари мавзусига тўхталди.

Хусусан, “Туркия-Америка муносабатларини чигаллаштиришдан манфаатдор бўлган гуруҳлар бор, биз уларнинг олдига тўсиқ қўямиз”, деди.

Президент Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар истиқболларини юқори баҳолади.

“Давлатлар ўртасидаги қарашлардаги тафовут оддий ҳодиса, бироқ биз Қўшма Штатлар билан умумий фикрга эгамиз ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Келгуси даврда АҚШ билан умумий манфаатлар асосида ҳамкорликни ривожлантирамиз”, - деди Туркия раҳбари. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1