1

Фарғонада ички ишлар ходимлари болали аёлни тепиб, машинага ўтқазди (видео)

ЖАМИЯТ 18.09.2023, 14:59
Фарғонада ички ишлар ходимлари болали аёлни тепиб, машинага ўтқазди (видео)

Тармоқларда Фарғона шаҳрида икки нафар ички ишлар ходими ёш болали аёлни мажбурлаб, пост-патрул машинасига ўтказаётгани акс этган видео тарқалди. 

Тасвирда кўринишича, аёлни ички ишлар ходими тепиб, автомобилга ўтказган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов изоҳ берди.

“Айни пайтда гўдаклар ва вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ва қариндошлари томонидан йўлларда, бозорлар ва бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Катта эҳтимол билан, видеода боласи билан йўлда тиланчилик қилаётган аёл олиб кетилмоқда. Албатта, бу қўпол муносабатни оқламаймиз ва бунга қонуний чора кўрилади”, — деди Шоҳрух Ғиёсов.

Қўшимча қилинишича, ҳолат ўрганилмоқда ва мазкур масала юзасидан маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1