“Биз ҳеч қачон ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз, бу бизнинг сиёсатимиз эмас" – Лукашенко

ДУНЁ 18.09.2023, 21:01
“Биз ҳеч қачон ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз, бу бизнинг сиёсатимиз эмас" – Лукашенко

Беларус ҳудудида уруш бўлмайди, бу мумкин эмас. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко маълум қилган. 

“Президент ва Олий Бош қўмондон сифатида бугун беларусларга мурожаат қилиб, сизни ишонтириб айтмоқчиман: биз жанг қилмоқчи эмасмиз ва жанг қилмаймиз. Беларус ҳудудида замонавий шароитларда уруш бўлмайди. Чунки бу мумкин эмас”, деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, у, агар керак бўлса, "биз ўз юртимизни сўнгги аскар ва беларус одамигача ҳимоя қиламиз", деб таъкидлади.

Сиёсатчи яна бир бор Беларус ҳеч кимга таҳдид қилмаслигига ишонтирди. 

“Биз ҳеч қачон ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз, бу бизнинг сиёсатимиз эмас. Ва объектив равишда ҳеч кимга таҳдид қила олмаймиз. Лекин биз кучли ёки кучсиз бўлсак ҳам ўзимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз. Бу бизнинг тарихий ролимиз”, деди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1