Озарбайжонда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган мактабда илк қўнғироқ чалинди

ДУНЁ 18.09.2023, 23:09
Озарбайжонда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган мактабда илк қўнғироқ чалинди

Қорабоғнинг Фузули туманида 15 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабида илк қўнғироқ чалинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

 Қорабоғ ўлкасида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мактаб жамоаси самимий қутланди. Қорабоғнинг ишғолдан озод қилинган бошқа ҳудудларида бўлгани каби, бу минтақанинг серҳосил гўшаларидан бири бўлмиш Физулида ҳам ҳаёт жонланаётгани, бу кунлар Физули халқининг келгуси фаровонлик даврининг бошланиши экани урғуланди.

Очилиш маросимидан сўнг мактабда биринчи қўнғироқ чалини, ўқувчилар шоду хуррамлик билан ўз синфларига тарқалишди.

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқи номидан совға сифатида Фузулийда бунёд этилган мактаб 960 нафар ўқувчига мўлжалланган. Ўтган йили бошланган қурилиш ишлари юқори сифатда амалга оширилган. 

Мактаб биноси уч гектар майдонда қурилган бўлиб, икки қават ва подвалдан иборат. Мактабда 40 та ўқув хонаси, 6 та лаборатория, 2 та информатика хонаси, 5 та функционал синф, 500 ўринли мажлислар зали, спорт зали, 320 ўринли овқатланиш хонаси ва кутубхона мавжуд. Мактаб ҳудудида футбол майдони, дам олиш ва тадбирлар учун махсус жойлар, югуриш йўлаклари, айвонча, назорат пункти, қозонхона, сув иншоотлари, электр узатиш тармоғи қурилган. Янги ўқув йилида мактабнинг 11 синфида 160 нафар ўқувчи таҳсил олади, профессор ўқитувчилар таркиби 15 нафар ўқитувчидан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1