Эртанги об-ҳаво маълумотларини эълон қилинди

ЖАМИЯТ 19.09.2023, 12:22
Эртанги об-ҳаво маълумотларини эълон қилинди

Ўзгидромет 20 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра: 

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 23-25° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16, кундузи 23-28° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 23-28° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 26-31° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 20-25° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 15-20° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1