АсосийJamiyat
19.09.2023 21:59
1858

Бухорода аёлнинг "беҳаё" суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитган шантажчи талаба бўлиб чиқди

'Бухорода аёлнинг "беҳаё" суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитган шантажчи талаба бўлиб чиқди'ning rasmi

Бухоролик талаба 35 ёшли аёлнинг профилидаги фотосуратларига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериб, яланғоч ҳолдаги беҳаё фотосуратлари яратади. Аёлни ушбу беҳаё фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, шарманда қилмаслик учун 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилади.

Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 19 ёшли талаба пулларни аёлдан олган вақтида, далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, йигитнинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми бўйича содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар