АсосийJamiyat
2805

Бозорларда узум нархининг қимматлашгани билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирилди

'Бозорларда узум нархининг қимматлашгани билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда узум нархининг ошиб кетганлиги билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, ўта қиммат нархлар ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб, гибридланган ёхуд нави ўзгартирилган йирик узумларнинг нархи оддий маҳаллий навлардан қимматроқ. Мисол учун, “Аватар” навли узумнинг 1 килоси 35 минг сўмдан 70-80 минг сўмгача, “Мерседес” навли узумнинг килоси 30 минг сўмдан 70 минг сўмгача эканлиги аниқланди.

Қора кишмиш ва ҳусайни узумининг нархи эса харидорлар учун мақбул нархда сотилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, барча узум навлари ҳам қиммат эмас. Истеъмол учун яроқли, таъми ширин маҳаллий “Кишмиш”, “Кетмон сопи”, “Келин бармоқ” навли узумларимизнинг нархи эса 15 мингдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. “Тойфи” навли кузда пишиб етиладиган узумнинг нархи 10-15 минг сўм атрофида сотилмоқда.

Нашрлар томонидан келтирилган 200 минг сўм турадиган узумга келсак, гибрид етиштирилган ва доимий истеъмолга тақдим этилган нав ҳақида сўз кетмаяпти. Кунлик истеъмол ва бошқа мақсадлар учун харид орасидаги аниқликни тўғри қўйишни сўраймиз, — дейди мутасаддилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар