1

Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз пахта қуллигидан озод бўлди"

СИЁСАТ 20.09.2023, 10:53
Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз пахта қуллигидан озод бўлди"

Аввал хабар қилганимиздек, 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эътиборга лойиқ натижаларга эришдик. Мамлакатимизда мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бир аср мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. Бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкотлар эълон қилинган, мамлакат эса йиллар давомида “қора рўйхат”ларга киритилган эди.  

Қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. Халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди.

Янги Конституциямизда мажбурий меҳнат тақиқланиши кафолатлаб қўйилди ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашни бутун дунё миқёсида кучайтириш зарур, деб ҳисоблайман", - деди Ўзбекистон раҳбари. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1