АсосийЖАМИЯТ

Эртадан сув нархи 2 баробар қимматлаши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматл...

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди" мазмунида хабарлар тарқалди.

Унда ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилиши айтилган.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ушбу хабарларни асоссиз эканини айтди.

"Ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради", дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар