Тоғли Қорабоғ раҳбарияти минтақада ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш бўйича келишувга эришгач, Озарбайжон ҳукуматига таслим бўлди.
Маълумки, сўнгги 24 соат ичида Озарбайжон қуролли кучлари билан олиб борилган жангларда Қорабоғ қуролли кучлари ўз шахсий таркибининг деярли ярмини, яъни мингга яқин кишини йўқотган. Қорабоғнинг ўқ-дорисиз қолгани ҳам айтилади.
Расмий Боку ҳарбий амалиётга 60 мингга яқин ҳарбий хизматчини жалб қилган, Озарбайжон қўшинларининг йўқотишлари эса 500 кишини ташкил этган.
Имзоланган таслим бўлиш тўғрисидаги ҳужжат шартларига кўра, Озарбайжон тинч аҳоли ва Тоғли Қорабоғ бўлинмаларини минтақадан эвакуация қилиш учун коридор ташкил қилади.
Боку, шунингдек, таслим бўлиш Россия тинчликпарвар контингенти назорати остида бўладиган тан олинмаган республика қуролли кучларини тўлиқ қуролсизлантириш ва тарқатиб юборишни назарда тутади.
Ўз навбатида, Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ аҳолисининг Озарбайжон билан мулоқотга киришишга тайёр эканига хайрихоҳ эканини таъкидлади, деб хабар бермоқда Reuters.