Август ойида тузилган контрактациялар бўйича автомобиллар ҳали бир ой тўлар-тўлмас ўз эгаларига топширилмоқда. Бу ҳақда "UzAuto Motors" матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 2023 йилнинг 4 августидан бошлаб машиналар учун шартнома бериш бошланганини эълон қилган эди. Шартнома бериш бошланганидан бир кун ўтиб, 5 август куни UzAuto Motors контрактациялар учун тўлиқ тузиб бўлганини эълон қилди.
"Chevrolet Lacetti, Cobalt вa Damas автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилди. 4-5 август кунлари ушбу автомобил моделларини харид қилиш учун 50 000 дан ортиқ шартнома имзоланди, - дея ахборот берганди компания.
Айни пайтда ўша муддатда шартномалар тузилган автомобилларни ўз эгаларига етказиб бериш амалга оширилмоқда.

Батафсил видеолавҳада





