АсосийDunyo

Қозоғистонда 5 нафар ўзбек ҳиндистонлик фуқарони ўғирлаб кетди

'Қозоғистонда 5 нафар ўзбек ҳиндистонлик фуқарони ўғирлаб кетди'ning rasmi

Қозоғистон суди томонидан 5 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судгача тергов органлари бир гуруҳ ўзбек фуқароларини ҳиндистонликни ўғирлаб кетганликда айблади. 

2022 йилнинг 22 ноябрь куни Ҳиндистон фуқароси ички ишлар идорасига мурожаат қилган. Тезкор тадбирлар натижасида полиция ходимлари Остона шаҳридаги жабрланувчи сақланаётган уйда тинтув ўтказган ва ашёвий далилларни топишган. 

Суд мажлисида Ҳиндистонлик Ўзбекистон фуқароларидан биридан катта миқдорда қарз олиб, тўлашни кечиктиргани, шу сабаб ўзбеклар қарзни ундириш учун қарздорни ўғирлаб кетишга қарор қилгани аниқланган.

Ўзбекларнинг жинояти гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-тиббий экспертиза хулосаси, ашёвий далиллар билан исботланган.

Суд ҳукми билан одам ўғирлашнинг ташкилотчисига 8 йил, қолган иштирокчиларга эса 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар