НАТО минтақавий иттифоқ бўлиб қолади–Столтенберг

ДУНЁ 23.09.2023, 18:11
НАТО минтақавий иттифоқ бўлиб қолади–Столтенберг

Шимолий Атлантика альянси минтақавий блок бўлиб қолади ва глобал миқёсда, Европа қитъасидан ташқарида кенгайиш ниятида эмас. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШда бўлиб ўтган Халқаро алоқалар кенгашида маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz

“НАТО минтақавий иттифоқ бўлиб қолади, унга фақат Европа давлатлари аъзо бўлиши мумкин”, — деди у.

Шу билан бирга, ташкилот раҳбари хавфсизлик муаммоси минтақавий эмас, глобал эканлигини таъкидлади. Шунинг учун ҳам НАТО иттифоққа аъзо бўлмаган кўплаб давлатлар, жумладан, Австралия, Янги Зеландия ва Япония билан ҳамкорлик қилади.

“Бу улар альянсга аъзо бўлади дегани эмас. Бу биз бирга ишлаётганимизни англатади”, — дея қўшимча қилди Столтенберг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1