1

Саида Мирзиёева чустлик болаларнинг ҳолидан хабар олиш учун Наманганга етиб борди

ЖАМИЯТ 23.09.2023, 19:34
Саида Мирзиёева чустлик болаларнинг ҳолидан хабар олиш учун Наманганга етиб борди

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Наманган вилоятига шахсан давлат раҳбарининг топшириқлари билан етиб борди.

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, болаларнинг кайфияти яхши, ҳаммаси аста-секин тузалмоқда. Уларнинг кўпчилиги соғайгани учун уйига — оиласи бағрига қайтарилган.

“Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.

Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик.

Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилдик.

Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди”, — дейди Саида Мирзиёева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1