Самарқанддаги боғчаларнинг бирида овқатга гўшт ўрнига суяк солиб тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқалди (видео)

ЖАМИЯТ 24.09.2023, 11:10
Самарқанддаги боғчаларнинг бирида овқатга гўшт ўрнига суяк солиб тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқалди (видео)

Ижтимоий  тармоқларда "Боғча қозонига солиниши керак бўлган 12 кило гўшт “чўмичга чиқмади” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд  вилояти Мактабгача ва мактаб  таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи  Қўшработ туманидаги 5-ДММТда ўрганишлар олиб бориш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси ишчи гуруҳи ҳам боғчадаги ҳолатни ўрганиш учун 5-ДММТ га кириб келган.

Маълумотга кўра, ўша куни боғчага 110 нафар тарбияланувчи келган. Уларга СанПин нормаларига кўра, 80 граммдан гўшт берилиши , 10 граммдан сир берилиши белгиланганлиги назарда тутилса, шу  куни қозонга 110 нафар болага 12 кг эмас,  8 кг 800 грамм  гўшт солиниши лозим бўлган. Шунингдек, ҳар бир болага 10 гарммдан,  жами, 1 кг 100 грамм сир берилиши лозим бўлади. МТТ нинг 22 сентябрь кунги таомномасида сир берилиши кўрсатилмаган.

22 сентябрь куни МТТ да  биринчи таомга мастава, иккинчисига чучвара тайёрлагани айтилган. Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан аниқланган, камчиликлар бўйича мутасаддиларга чоралар кўриш бўйича  ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Ҳолат юзасидан масъулларга кўрилган чоралар бўйича батафсил  маълумот берилади", - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1