АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Президент Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбарини қабул қилди

Спортчиларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, Тошкентда Жаҳон велоспорт марказининг минтақавий филиалини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

'Президент Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбарини қабул қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьянни қабул қилди.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли спорт ташкилоти билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давид Лаппартьян Ўзбекистоннинг велоспорт ва паравелоспортда эришган ютуқларини, шунингдек, мамлакатда замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ёшларни велоспортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.

Спортчиларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, Тошкентда Жаҳон велоспорт марказининг минтақавий филиалини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, қўшма "йўл харитаси" асосида Ўзбекистонда велоспорт бўйича йирик халқаро тадбирлар ва мусобақалар ўтказиш режалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Давид Лаппартьян Президент Шавкат Мирзиёев велоспортни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун Осиё велоспорт конфедерациясининг олий фахрий мукофоти — "Президент мукофоти"га сазовор бўлганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар