АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Тошкентда Cobalt автомобилида газ-ҳаво аралашмаси чақнади

Ҳодиса натижасида ёнғин келиб чиқмаган.

'Тошкентда Cobalt автомобилида газ-ҳаво аралашмаси чақнади'ning rasmi

26 ноябрь куни соат 08:10 атрофида Тошкент шаҳри Янгихаёт туманидаги “Хушнуд” маҳалласи, Қипчоқ кўчасида автомобилда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 2-уй олдидаги автотураргоҳда Cobalt русумли автомобилда юз берган. Ҳайдовчи машинани ўт олдириш вақтида салонга пропан гази сизиб чиқиб, тўпланиши оқибатида чақнаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида автомобиль эгаси енгил тан жароҳати олган. Уни шифохонага ётқизишга эҳтиёж бўлмаган.

Ҳодиса натижасида ёнғин келиб чиқмаган.

    Бошқа янгиликлар