1

Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилди

ЖАМИЯТ 25.09.2023, 17:25
Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва боғчаларга “Антиструмин” препаратини етказиб бериш бўйича кўп миллиард долларлик тендерида ғолиб чиққан “САМО” ООО асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган.

Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол уни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, фирибгарлик, коррупция ташкилоти яратиш бўйича қидирмоқда.

ФҚБ маълумотларига кўра, 2005-2009 йилларда у бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан Ўзбекистонга қочиб кетган.

АҚШ ҳукумати Юнусов топилган тақдирда зудлик билан 1-866-DHS-2-ISE рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1