АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда автобус ҳайдовчилари маош масаласида норозилик билдирди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолатга расмий муносабат билдирди.

'Тошкентда автобус ҳайдовчилари маош масаласида норозилик билдирди'ning rasmi

Тошкентда автобус ҳайдовчилари ойлик маошларининг ўз вақтида тўланмаётгани ва ҳисоб-китобларда ноаниқликлар борлигидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилди. Тарқалган видеолар ортидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолатга рас мий муносабат билдирди.

Корхона маълум қилишича, ҳайдовчиларнинг эътирозларини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилиб, 18-автобус саройида текширув ўтказилган. Унда ҳайдовчиларнинг иш вақти, бажарган қатновлари, йўналишдаги ҳаракати, қоидабузарлик лари ва ҳисобланган иш ҳақи бўйича маълумотлар ўрганилган.

Текширув натижасига кўра, ҳайдовчиларга иш ҳақи нотўғри ҳисоблангани ёки белгиланганидан кам маош тўлангани аниқланмаган. Айрим ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарималар қўллангани ва улар белгиланган тартибда иш ҳақи ҳисоб-китобида инобатга олингани айтилди.

Тошшаҳартрансхизмат”да ҳайдовчиларнинг ойлиги ишланган соат, бажарилган қатновлар ва бошқа кўрсаткичлар асосида ҳисобланиши билдирилди. Ушбу маълумотлар кейинги ойнинг 1–10-саналари оралиғида текширилиб, 10-санадан кейин ойликнинг а ниқ ҳисоб-китоби чиқарилади. Корхона август ойи учун маошлар 15 сентябрдан бошлаб тўланаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, ҳайдовчилар корхонанинг расмий муносабатидан норози эканини билдирди. Уларнинг айтишича, текширув жараёнида ўзлари иштирок эт маган ва мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича фикрлари эшитилмаган.

Ҳайдовчилар, шунингдек, айрим ходимларга турли м иқдорда пул беришга мажбурланаётгани, акс ҳолда ойлик маоши камайиб қолаётгани ҳақида даъволарни илгари сурган. Улар 48–50 соатлаб ишлаётганини билдириб, бу бўйича тегишли ҳужжатлари борлигини айтди.

Ҳайдовчилар ҳолатни ўзлари иштирокида қайта текшириш, иш ҳақи ҳисоб-китобларини мустақил ўрганиш ва мурожаатда тилга олинган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда автобус ҳайдовчилари маош масаласида норозилик билдирди - Darakchi.uz