Қирғизистонда ун ва буғдой экспортига тақиқ қўйилди

ДУНЁ 25.09.2023, 21:20
Қирғизистонда ун ва буғдой экспортига тақиқ қўйилди

Қирғизистонда ун ва буғдой экспортига экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди, деб ёзади Tengrinews.kz “24.kg”га таяниб.

Тегишли қарор 22 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров томонидан имзоланган.

“Буғдой уни ва буғдойнинг экспортига олти ой муддатга тақиқ жорий этилди.Бу қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди”, — дейилади хабарда.

Ҳужжат  25 сентябрдан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ун нархи ошиши ҳақида гапирган эди. Маҳсулот ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятга эга бўлгани учун бозорда унинг танқислиги юзага келса, бу мамлакатда озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1