Россияда бензин ва дизель арзонлашмоқда

ДУНЁ 25.09.2023, 21:39
Россияда бензин ва дизель арзонлашмоқда

Россиянинг Европа қисмида бензин ва дизель ёқилғисининг бозор нархи ўтган ҳафтада экспортга чекловлар киритилганидан кейин пасайишда давом этмоқда. Бу Санкт-Петербург халқаро товар ва хом ашё биржаси маълумотларида ўз аксини топган.

АИ-92 бензинининг нархи 0,85 фоизга пасайиб, тоннаси 55 451 минг рублни ташкил қилди. Дизель - 0,95% га, тоннаси 60,847 минг рублгача,  АИ-95 бензини 2,11 фоизга арзонлашиб, тоннаси  58,11 минг рублни ташкил қилди. 

21 сентябрдан бошлаб Россия ҳукумати ички бозорни барқарорлаштириш мақсадида ушбу ёқилғи турлари экспортига вақтинчалик чеклов жорий қилган эди. Энергетика вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Павел Сорокиннинг аниқлик киритишича, тақиқ ҳозирча чексиз муддатга киритилган, унинг муддати бозорнинг тўйинганлиги ва ушбу чора натижаларига боғлиқ. Шундан сўнг, бензин акциялари нархи 10-11 фоизга, дизель ёқилғиси эса деярли 15 фоизга арзонлашди, деб ёзади “ТАСС”.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1