Қорабоғдаги ҳарбий тузилмалар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув доирасида қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларини топширмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“25 сентябрь ҳолатига кўра, улар саккизта зирҳли техника, 37 та дала артиллерияси, бир нечта ракета ва миномётлар, 3 200 дан ортиқ ўқотар қуроллар, танкка қарши қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, 435 мингга яқин ўқ-дориларни топширди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қўлга олинган артиллерия қуроллари, турли мақсадлардаги ҳарбий техника, қўл гранаталари ва бошқа ўқ-дорилар Келбажар туманидаги йиғиш пунктига олиб кетилган.
Арманистон армиясининг қуролсизланган аскарларига Қорабоғ ҳудудини иккита йўлак орқали тарк этиш таъминланди, деб хабар бермоқда Озарбайжон ИИВ.
Улар Лочин — Хонканди ва Келбажар — Басаркечар йўналишларида шахсий транспорт ва автобусларда чиқиб кетиши мумкин.






