АсосийDunyo

Рамзан Қодировнинг ўғли Қуръонни ёқишда айбланаётган маҳбусни калтаклади(видео)

'Рамзан Қодировнинг ўғли Қуръонни ёқишда айбланаётган маҳбусни калтаклади(видео)'ning rasmi

Рамзан Қодиров ўғли Адам Қуръонни ёқишда айбланаётган Никита Журавелни калтаклагани акс этган видеони ўзининг телеграм каналида эълон қилди.

Чеченистон раҳбари ўғлининг ҳаракатини маъқуллаганини айтди.  

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермаслигини айтди. 

Никита Журавел баҳорда Волгоградда масжид ёнида Қуръонни ёқиш билан боғлиқ акциядан сўнг ҳибсга олинган. Суд уни икки ойга ҳибсга олди ва иш Чеченистонга ўтказилди. Ҳозир йигит Грознийдаги тергов изоляторида.

 

    Бошқа янгиликлар