Академик эшкак эшиш бўйича қозоғистонлик мураббий Хитойдаги Осиё ўйинларида маст ҳолда кўчада ухлаб қолди.
Маълумотларга қараганда, ҳолат тасвирланган расм Қозоғистоннинг "Orda.kz" телеграм ботига аноним тарзда келган.
"Эҳтимол, у жуда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган. Воқеадан сўнг мураббий Қозоғистон делегацияси штаб-квартирасига топширилган. Инсайдер маълумотларига кўра, Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси ҳам Хитойда",дейилади хабарда.