АсосийDunyo

Нью-Йорк суди Доналд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди

'Нью-Йорк суди Доналд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди'ning rasmi

Нью-Йорк судяси Артур Энгорон Доналд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди. Бу ҳақда Реутерс хабар берди. 

Суд қарорига кўра, АҚШнинг собиқ президенти молиявий ҳисоботларда ўз бойлигини ҳар йили миллиардлаб долларга ошириб юборганлик ва фирибгарлик учун жавобгар бўлади.

Нью-Йорк штат прокурори Летитиа Жеймс 2022 йил сентябрида Трампга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. У АҚШнинг собиқ президенти ва унинг компаниясини банк кредитлари ва суғурта бўйича қулайроқ шартларни олиш мақсадида 10 йил давомида активлари қиймати ва соф бойлиги ҳақида ёлғон гапиришда айблади.

Унинг сўзларига кўра, Трамп ҳар йили ўз бойлигини 2,23 миллиард долларга, бошқа манбаларга кўра эса 3,6 миллиард долларга оширган.

Бош прокурор Трамп учун 250 миллион доллар жарима ундиришни, шунингдек, унга ва ўғилларига Нью-Йоркда оилавий бизнесни юритишни тақиқлашни талаб қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар