Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ярим тонна чиқинди йиғилди

ЖАМИЯТ 27.09.2023, 21:09
Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ярим тонна чиқинди йиғилди

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ярим тонна чиқинди йиғилди. 24 сентябрь куни Тошкент вилоятида "УзПлоггинг" тадбири бўлиб ўтди.  

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан "ПроРун" югуриш мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 230 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, экология фаоллари, вазирлик ва идоралар, хусусий корхоналар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар қатнашди.

Плоггинг давомида иштирокчилар 500 кг аралаш чиқинди йиғишди ва ён-атрофни пластик, шиша ва бошқа чиқиндилардан тозалашди.

"Бундай тадбирлар нафақат табиатга, балки жамиятга ҳам фойдали. Биз инсонлар муҳим мақсад учун бирлашганини кўрдик. Демак, биргаликда ҳаракат қилсак, катта ўзгаришларга эришишимиз мумкин", — деди "ПроРун" мактаби раҳбари Андрей Куликов.

Аввалроқ "Бутунжаҳон тозалик куни"га бағишланган экологик акция ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1