Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Газета.uz" Сергели тумани ҳокимлиги матбуоткотиби Шамшода Иброҳимовага таяниб хабар қилди.
Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган.
Матбуот котибнинг таъкидлашича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.
ССВ жабрланганлар шифохонага олиб кетилганини хабар қилган. Расмий маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида омборхона ходимлари йўқ.