АсосийJamiyat

Байрам кунлари билан Қарши ва Самарқандга "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

'Байрам кунлари билан Қарши ва Самарқандга "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

"1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни 780/779-сонли "Тошкент – Қарши – Тошкент" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 780-сонли «Тошкент – Қарши» йўналиши

Тошкент 07:00 — Қарши 10:21

  • 779-сонли «Қарши – Тошкент» йўналиши

Қарши 15:25 — Тошкент 18:50

Шунингдек,  30 сентябрь кунидан ва 1-2 октябрь кунигача 767/768-сонли «Самарқанд – Тошкент – Самарқанд» йўналишида ҳам қўшимча қатнов йўлга қўйилди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 767-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналиши

Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:18

  • 768-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналиши

Тошкент 13:41 — Самарқанд 15:48

    Бошқа янгиликлар