Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков пойтахтимизнинг 12 тумани ҳокимликларига фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган объект ва ҳудудларни тиклаш бўйича вазифаларни тақсимлади.
Хусусан, Шайхонтоҳур туманига Сергели тумани "Қурувчилар" мавзесидаги 600-сонли МТТ ва 71-оилавий поликлиника таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилди.
Бундан ташқари, Юнусобод туманига Сергели тумани "Қурувчилар" мавзесидаги 305-сонли умумтаълим мактаби таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилди.
Худди шунингдек, Яккасарой туманига Сергели тумани "Қурувчилар" мавзесидаги 21-сонли кўп қаватли уй таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилди.
Шунингдек, Яшнобод туманига Сергели тумани "Қурувчилар" мавзесидаги 19-сонли кўп қаватли уй таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилди.