АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасайиб, битта вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасайиб, битта вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.

    Бошқа янгиликлар