Октябр ойининг боши Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
"Бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 сентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин",– дейилади хабарда.
Ҳарорат асосан кечалари 10-15 градус , кундуз кунлари 23-28 градус бўлади.
29-30 сентябр кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябр шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-15градус, кундузи 23-26градус бўлади.