1

Самарқандда 10 ёшли жиянига 1,5 йил давомида уятсиз хатти-ҳаракатлар қилиб келган 45 ёшли эркак қамалди

ЖИНОЯТ 30.09.2023, 11:50
Самарқандда 10 ёшли жиянига 1,5 йил давомида уятсиз хатти-ҳаракатлар қилиб келган 45 ёшли эркак қамалди

Аввалроқ Самарқандда 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб юргани хабари тарқалган эди.

2023 йил 28 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Т. Н. (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти суди хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси А. Абдураззаков раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Т. Н. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1