АсосийDunyo

Нью-Йорк сув остида қолди, штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

'Нью-Йорк сув остида қолди, штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Йорк штатида кучли ёмғир туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда губернатор Кети Хочул маълум қилди.

“Мен Нью-Йорк шаҳри, Лонг-Айленд ва Гудзон водийсида фавқулодда ҳолат эълон қиляпман, чунки биз бутун минтақада кучли ёғингарчиликни бошдан кечирмоқдамиз. Илтимос, хавфсизлик чораларини кўринг ва сув босган йўлларда ҳаракатланишга уринманг”, — деб ёзган Хочул ўзининг Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бир неча метро линиялари ва ЛаГуардиа аэропорти терминали ёпилган. Нью-Йоркда баъзи кўчалар ва қатор биноларнинг пастки қаватлари, жумладан, мактаблар сув остида қолди.

    Бошқа янгиликлар