Бугун, 30 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 8:44да УПЛА286 самолёти Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти яқинида ҳалокатга учради. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди.
Бортда ўқув парвози амалга оширилаётган бўлган. Департамент маълумотларига кўра, Балапан участкасида ҳавога кўтарилганидан сўнг, самолёт алоқага чиқмаган, кейин "вайрон қилинган самолёт ва иккита ўлик" топилган.
Кейинроқ қўмита хабарида аниқлик киритилишича, қулаш Қарағанда вилоятининг Доскей қишлоғидан 5 км узоқликда содир бўлган. Транспорт вазирлиги терговни бошлади.