Пойтахтдаги Киночилар уйида Тошкент кинофестивалининг 65 йиллик юбилейи — “Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. "Darakchi.uz" мухбирлари ҳам катта кино байрами кечасида иштрок этиб, тантананинг энг ёрқин лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.

Маросим аввалида, анъанага кўра, жаҳон ва ўзбек киносининг таниқли намоёндалари, танлов иштирокчилари, шунингдек, турли мамлакатлардан ташриф буюрган делегациялар вакиллари қизил йўлакдан ўтишди.









Француз актёри, "Такси" фильмининг юлдузи Фредерик Дифентал тантанали кечанинг махсус меҳмони бўлди. У томошабинлар ҳузурига ўзбек миллий либосида чиқиб, “Андижон полька”сига рақсга тушди.


Очилиш маросимида Миллий кино танлови ғолиблари ҳам тақдирланди. Ҳошим Арслонов, Раъно Шодиева, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Зулфиқор Мусоқов каби машҳур номлар яна бир маротаба ўзбек киносининг энг яхши намоёндалари сифатида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, кино байрами 2 октябрга қадар давом этади ва унда 52 давлатдан 300 дан зиёд меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.








