Ўзбекистонда метангаз нархи ошди

ЖАМИЯТ 01.10.2023, 23:27
Ўзбекистонда метангаз нархи ошди

Бугундан кучга кирган бизнес учун янги энерготарифлар доирасида газзаправкаларда метан нархи, айрим кичик истисноларни айтмаса, кубасига 3250 сўмдан сотилмоқда. Айни шу нарх келгуси 6 ой учун чекланган потолок нарх сифатида белгиланган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров Telegram­ каналида пост қолдирди.

Шунингдек, бензин савдоси билан шуғулланадиган АЁҚШларда юқори октанли, яъни 92 ва ундан юқори типдаги бензин ҳам 8-10%га қимматлаган. Норасмий манбалар бу ҳолатни Россиянинг бензин экспортига ўрнатган чекловлари билан боғлашмоқда.

Ўзбекнефтегаз шохобчаларида ўтган ҳафталаргача 9200 сўмдан сотилган Аи-92 энди 10200 сўмдан сотилмоқда. Сал аввалроқ, 16 августгача худди шу маркадаги бензин 8600 сўмдан, март ойидан 2 августгача эса 7500 сўмдан (гўёки акция тариқасида) сотилган. Яъни тўлиқ бўлмаган 2 ойда Аи-92 36 фоизга қимматлади.

Бошқача айтганда, Россия ўрнатган экспорт чекловлари баҳонасида юзага келган таклиф камайишидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва вертикал монополист устамонлик билан фойдаланмоқда. Антимонополия органимиз эса ҳозирча жим-жит.

Аи-95 маркали бензиннинг бир доллардан (12200 сўм) арзонроқ таклифи пойтахтдаям, вилоятлардаям қолгани йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1