Турк Қуролли кучлари Ироқдаги террорчилар базаларига ҳаво зарбаларини берди. Ҳаво ҳужумлари натижасида ғорлар, бошпаналар, бункерлар, бошпана ва омборлардан иборат жами 20 та объект вайрон қилинган.
Миллий Мудофаа вазирлиги, Ироқ шимолидаги Метина, Ҳакурк, Қандил ва Гара ҳудудларида ПКК террористларига қарши ҳаво операцияси ўтказганини маълум қилди. Ҳаво операцияси натижасида террор ташкилотининг 20 та нишони йўқ қилинган.
Вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чоп этилган баёнотда, террористларнинг қасосдан қочиб қутула олмаслиги таъкидланган: "Терроризмга қарши кураш битта ҳам террорчи қолмагунича тугамайди".
Баёнотда Ироқ шимолида амалга оширилаётган ҳаво амалиёти ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
“Террор таҳдидини бартараф этиш, шунингдек, Туркия чегаралари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 октябрь куни соат 21.00да БМТ Низомининг 51-моддасининг ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқига мувофиқ, ҳаводан зарбалар берилди.
Ҳаво ҳужумларида террор ташкилотининг юқори мартабали аъзоларига бошпана бергани айтилган бузғинчи террор ташкилоти томонидан фойдаланилган ғор, бошпана, бункер, бошпана ва омборлардан иборат жами 20 та жой вайрон қилинди”.