Pfizer ва Moderna вакциналарини яратган олимларга Нобель мукофоти топширилди

ДУНЁ 02.10.2023, 18:41
Pfizer ва Moderna вакциналарини яратган олимларга Нобель мукофоти топширилди

2023 йил учун физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Стокголмдаги Каролинска институти Нобель қўмитасининг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида хабар берилган.

Мукофотлар венгриялик Каталин Карико ва америкалик Дрю Вайсманга топширилди. Олимлар нуклеин кислоталарни модификациялаш соҳасидаги кашфиётлар асосида COVID-19 га қарши мРНК ваксиналарини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш учун мукофотга сазовор бўлди. 

Ўз ҳисоботида муаллифлар технология "2020 йил бошида бошланган пандемия даврида жуда муҳим бўлганини" таъкидлайдилар. Шунингдек, улар мукофотланган мутахассисларнинг инновацион кашфиётлари мРНКнинг инсон иммун тизими билан ўзаро таъсири ҳақидаги мавжуд ғояларни ўзгартирганини қўшимча қилишди. мРНК платформасига асосланган машҳур вакциналарга Pfizer ва Moderna киради.

Мукофот миқдори 11 миллион швед кронасини (тахминан миллион доллар) ташкил қилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1