1

Тошкент ва Сирдарёда фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 03.10.2023, 15:08
Тошкент ва Сирдарёда фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаро С.С. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 2 300 АҚШ доллари эвазига Польша Республикаси орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан виза ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Х.З.ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1