1

Бухоролик эркак "Ёр-ёр" кўрсатуви орқали танишган қашқадарёлик аёлини ўлдириб қўйди (видео)

ЖИНОЯТ 04.10.2023, 10:32
Бухоролик эркак "Ёр-ёр" кўрсатуви орқали танишган қашқадарёлик аёлини ўлдириб қўйди (видео)

Али бухорлик бўлган 36 ёшли эркак Ғузор туманида учрашиб юрган аёлини ўлдириб қўйди. Ушбу жиноят тафсилотлари "Бир жиноят изидан” кўрсатувида маълум қилинди. 

Маълум қилинимшича, жорий йилнинг 28 февраль куни Ғузор тумани ИИБга туманнинг "Миришкор" қишлоғида яшовчи аёл, синглиси, 35 ёшли С.M. уйида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар қилган. 

Воқеа жойига етиб борилганда, марҳуманинг жасади ҳовлидаги чуқурлиги 2,5 метрлик қудуқдан чиқариб олинган. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Тергов-суриштирув жараёнида аниқланишича, марҳума сўнгги пайтларда Бухоро вилоятининг Жондор тумани яшовчи 36 ёшли С.Э. билан учрашиб юргани аниқланган. Аслида аёл 2021 йилда турмуш ўртоғидан ажрашгач, оила қуриш мақсадида "ЗўрТВ" телеканалида эфирга узатиладиган "Ёр-ёр" кўрсатувида иштирок этади. 2021 йилнинг декабрь ойида унга Жондор туманида яшовчи С.Э.дан қўнғироқ бўлган ва улар шу орқали танишган. Эркак Ғузорга тез-тез қатнаб, С.M. билан унинг синглисининг уйида учрашиб юрган. Бироқ тўй бўлмаган. Кунларнинг бирида аёл ва эркак ўртасида жанжал келиб чиқади ва эркак аёлга тан жароҳати етказиб, уни ҳушсиз қилиб қўяди. Уни ўлди деб ўйлаб, ҳовлидаги қудуққа ташлаб юборади, натижада аслида ҳали тирик бўлган аёл қудуқда вафот этади. 

Суднинг ҳукми билан С.Э.га 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1