Ўзсувтаъминот АЖ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги рейд тадбирлари ўтказилди.
Истеъмолчиларнинг қарздорлиги юқори бўлишига қарамасдан сув таъминоти корхонаси ходимларига фаол қаршилик кўрсатишди. Мазкур истеъмолчилар хатти-ҳаракатларига тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда, дейилади хабарда.






