Бугун, 5 oктябрь куни эрталаб Япония Метеорология агентлиги Торисима ороли яқинида содир бўлган 6,6 магнитудали кучли зилзиладан сўнг мумкин бўлган цунами ҳақида огоҳлантирди.

Баландлиги 0,2 метргача бўлган тўлқинлар шарқдаги Тиба префектурасидан ғарбдаги Кагосима префектурасигача чўзилган ҳудудга етиб бориши тахмин қилинмоқда, деб хабар берди Тhе Japan Times.
Зилзила соат 11:00 да (Тошкент вақти билан 07:00) Изу ороллари занжиридаги Торисима яқинида 10 километр чуқурликда содир бўлган.
Соҳилбўйи ҳудудларида ва дарёлар яқинида яшовчи одамларга баландроқ ерга чиқиш тавсия этилмоқда.





