АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни олиб кетаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринар...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 000 кг. истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

    Бошқа янгиликлар