1

Озодбек Назарбековнинг санъаткорлар ҳақида маълумот берувчи портални яратиш учун қарийб ярим миллиард сўм маблағ сарфлаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

ЖАМИЯТ 06.10.2023, 09:34
Озодбек Назарбековнинг санъаткорлар ҳақида маълумот берувчи портални яратиш учун қарийб ярим миллиард сўм маблағ сарфлаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофотлари билан тақдирланган маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумот берувчи портални яратиш ва амалиётга татбиқ этиш учун салкам ярим миллиард сўм маблағ сарфламоқда. Бу ҳақда вазирнинг 2023 йилнинг 15 сентябрь куни чиқаргани буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Буйруққа кўра, лойиҳа паспорти ва концепциясини ишлаб чиқишга 30 миллион сўм, лойиҳа техник топшириғини ишлаб чиқиш учун 40 миллион сўм, порталнинг ахборот тизими дастурий қисмини ишлаб чиқиш учун 165 миллион сўм, ахборот тизими архитектурасини ишлаб чиқиш учун 85 миллион сўм ва яна бошқа қатор ишларга ажратилган маблағлар ҳисобига жами 488 миллион сўм пул маблағи ажратилиши кўзда тутилган. 

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан билдирилаётган эътироз ва муҳокамаларга расмий муносабат билдирилмади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1